Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Болгария ўртасида чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлигида Болгария туризм вазири Илин Димитров билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон ҳамда Болгария ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш ва икки давлат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ҳамда Болгарияда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳрида жорий йил апрель ойида B&G, B2B форматида учрашувлар ташкил этиш, Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган маълумотларни Болгария оммавий ахборот воситаларида ёритилишини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
15:58 / 12.05.2025