Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолияти йўлга қўйилади
Мамлакатда одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси ташкил этилади. Янги механизм Бош прокуратура ҳамда Олий суд томонидан таклиф этилган.
16 январда қабул қилинган президент фармони билан Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси ташкил этилади. Бу барча босқичлардаги суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган янги механизмни жорий этиш мақсадида Бош прокуратура ҳамда Олий суд томонидан таклиф этилган. Қуйидагилар ихтисослашган прокурорлар корпуси ҳисобланади:
- Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари;
- туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари.
Бош прокурорнинг соҳавий ўринбосарига – Бош прокуратура, шунингдек, қуйи турувчи прокуратуралар Ихтисослашган прокурорлар корпусининг, вилоят прокурорининг ва унга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарларига – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, шунингдек, туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпусининг фаолиятини назорат қилиб, мувофиқлаштириб бориш масъулияти юклатилсин.
Қуйидагилар Ихтисослашган прокурорлар корпусининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
- “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ҳамда процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш;
- суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш;
- фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришиш;
- суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суриштирув ва тергов органлари ходимларининг амалий кўникмалари ҳамда малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.
Вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратуралар Ихтисослашган прокурорлар корпусига туман (шаҳар) прокуратураларининг тегишли йўналишларида, қоида тариқасида, камида уч йил, Бош прокуратура Ихтисослашган прокурорлар корпусига эса, қоида тариқасида, камида беш йил фаолият юритган ходимлар жалб қилинади.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари, қоида тариқасида, судларда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида узлуксиз уч йил хизмат ўтаганидан сўнг бошқа йўналишларга ўтказилиши мумкин.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимларини бошқа йўналишларга ўтказиш Бош прокурор соҳавий ўринбосарининг розилиги асосида амалга оширилади.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш мақсадида:
- Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходими судларда кўрилаётган ишлар бўйича айбловни (фуқаровий даъвони) қўллаб-қувватлаш, ўзгартириш ёки ундан воз кечиш, шу жумладан, Жиноят кодекси нормаларини қўллаш, жазо тури ва меъёрини белгилаш масалалари юзасидан фикрини судга баён қилишда мустақил бўлиб, қонун талабларига ва ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишончига асосланади;
- ҳар бир ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда тегишли туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ва бошқа йўналишларда узоқ йиллар фаолият кўрсатган тажрибали ходимлардан иборат Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади;
- Маслаҳат кенгашлари ўзаро муҳокама асосида ўта мураккаб тоифадаги ишларнинг ечимини топиш, ёш кадрларни тўғри йўналтириш ва уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ишларига кўмаклашади;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолияти учун масъул ўринбосарларига тегишинча вилоят, туман (шаҳар) прокуратуралари Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимларини ҳудуддаги вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларидаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда ихтисослиги бўйича жалб қилишга рухсат берилади.
Фармон билан бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев зиммасига бир ой муддатда:
Ихтисослашган прокурорлар корпусини тажрибали, белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қодир, прокуратура органларида бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган профессионал кадрлар орасидан шакллантириш чораларини кўриш;
Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятини самарали йўлга қўйишни, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг бошқа йўналишлар бўйича ўринбосарлари ва ходимлари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда уларнинг бошқа йўналишларга масъул ўринбосарлари ва ходимлари томонидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида нохолисликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай таъсир ва аралашувларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни назарда тутувчи ички тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олий суд ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ваколатларини белгилаш ва фаолиятини ташкил этиш чораларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш юклатилган.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
10:10 / 21.05.2025