Ўзбекистон | 13:14 / 18.01.2023
7412
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиққани айтилди

2022 йилда 5,2 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўш шаҳри / Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткични 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 2 968,4 минг нафарга ёки 2,4 мартага ошганини кузатиш мумкин.

Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллади – 2,4 млн нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 1 млн нафар; 
  • Тожикистон – 785 минг нафар; 
  • Туркия – 305,9 минг нафар; 
  • Россия – 250,7 минг нафар; 
  • БАА – 128,3 минг нафар; 
  • Саудия Арабистони – 69,4 минг нафар; 
  • Миср – 36,8 минг нафар;
  • Кувайт – 24 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 23,1 минг нафар; 
  • АҚШ – 16,6 минг нафар;
  • Озарбойжон – 12 минг нафар; 
  • Ҳиндистон – 10,6 минг нафар; 
  • Грузия – 8,2 минг нафар;
  • Германия – 7,1 минг нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид