Fitch Ratings агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖга “BB-” “барқарор” халқаро рейтингини берди
Жаҳонда “Катта учлик” гуруҳига кирувчи АҚШнинг “Fitch Ratings” рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг халқаро индикатив рейтингини “BB-” “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига тенглаштирди.
Мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.
- “BB-”, яъни “Барқарор” даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бош бухгалтери Азимжон Аҳмаджонов.
Мазкур йўналишдаги ишлар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2021 йилда бошланган бўлиб, Жамиятда олиб борилган трансформация ишлари ҳамда молиявий соғломлаштириш саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг январь ойида “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлигининг тегишли рейтинги қўлга киритилди.
Қайд этиш лозим, жараён давомида Халқаро рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖни нафақат молиявий-иқтисодий, балки бизнес стратегияси ҳолати, молиявий модель барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари бўйича ҳам чуқур ўрганди, таҳлил қилди.
Қолаверса, Жамиятга киритилаётган инвестиция кўлами жозибадорлиги ва уни бошқариш салоҳияти, кредит юкини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самараси мазкур ижобий натижага эришишда муҳим омиллардан бўлди.
Маълумот учун: “Fitch Ratings” – АҚШнинг йирик корпорацияси бўлиб, асосан рейтинг агентлиги сифатида танилган. Халқаро рейтинг агентликларининг “Катта учлик” деб аталмиш бирлигидан ўрин олган. Жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалари ва маълумотлари билан таъминлашга ихтисослашган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
20:00 / 11.01.2023