Ўзбекистон | 10:37 / 21.02.2023
11380
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг 80 фоизи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ зиммасига тўғри келган.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Айни кунларда корхона ўзининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан дастлабки маълумотларни эълон қилди.

2022 йилда ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми 17,9 трлн сўмни ташкил этиб, режа кўрсаткичи 103,8 фоизни ташкил қилди. Бунда, ўтган йил натижаларига кўра  55,5 млрд кВт соат электр энергияси ва 5,35 млн Гкалл иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, ягона энерготизимга узатилди.

Тармоқни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш, бошқарув тизимини жаҳонда тан олинган тамойиллар асосида ташкил этиш мақсадида “McKinsey&Company”, KPMG ва Deloitte каби халқаро консалтинг компаниялари жалб қилинди ҳамда ўрганишлар натижасида бир қатор ташаббуслар ва ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди.  

Шунга кўра, истеъмолчиларга барқарор энергия ресурсларини етказиб бериш, электр ва иссиқлик энергияси нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида, ёқилғи сарфини камайтириш, операцион самарадорликни таъминлаш, юқори ривожланган ҳамда энергосамарадор технологияларни жорий этиш натижасида 2022 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 1,36 трлн сўмга пасайтирилди. Бунда белгиланган режа 118,3 фоизга бажарилди. 

Инвестиция дастурига асосан 6 та лойиҳа доирасида 256,3 млн АҚШ доллари ўзлаштирилиб, белгиланган йиллик режа 111,9 фоизни ташкил этди.

Инвестиция лойиҳалари доирасида ҳозирги вақтда Тошкент ИЭМда ҳар бирининг қуввати 32 МВтга тенг бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш ва Толимаржон ИЭСнинг қувватини камида 900 МВтга ошириш бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш бўйича, бугунги кунда АҚШнинг “General Electric”, Япониянинг “Mitsubishi Corporation”, “Itochu”, Жанубий Кореянинг “Hyundai”, Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.”, Италиянинг “AC Boilers S.p.A”, Россиянинг “Силовые машины”, “Красный котельщик”, “Калужский турбинный завод”, “Таганрогский котелостроительный завод”, “Ленинградский металлический завод”, Туркиянинг “Çalik Enerji” компаниялари ҳамда ЕТТБ, ОТБ, Япониянинг “JICA”, Хитойнинг давлат тараққиёт банки билан самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. 

 

Шунингдек, 2022 йилда Жаҳонда “Катта учлик” гуруҳига кирувчи АҚШнинг “Fitch Ratings” рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг ҳалқаро индикатив рейтингини “BB-” “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига тенглаштирди. Мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади. 

 

Акциядорлик жамияти томонидан кадрлар сиёсатига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ходимларни қайта ўқитиш, хорижда малакасини ошириш бўйича 2022 йил учун “Йўл харитаси”га асосан Германия, Италия, Россия ва Япония каби давлатларда 100 дан ортиқ, Навоий ИЭС қошидаги келажак энергетикаси таълим муассасасида эса 200 га яқин ходим малакаси оширилди. Соҳага малакали кадрларни жалб этиш мақсадида 123 та янги бўш иш ўринлари яратилиб, уларга соҳавий ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ёш битирувчи-мутахассислари жалб этилди.

Таъмирлаш ишларида зарур бўладиган ускуналар, деталлар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, валютанинг четга чиқиб кетиши олдини олиш мақсадида саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш янада кенгайтирилди. Натижада 2022 йилда 26,1 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 119,0 фоизга бажарилишига эришилди. Шу тариқа импорт ҳажми 16,2 млн долларга қисқарди. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ мамлакатимизда йирик солиқ тўловчи корхоналардан бири ҳисобланади. Жамият ва унинг тасарруфидаги филиаллар томонидан 2022 йилнинг дастлабки маълумотларига кўра 2,7 трлн сўмга яқин солиқ тўловлари давлат бюджетига йўналтирилди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ
матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид