Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев ядро давлатининг мағлубияти ядровий урушга олиб келиши мумкинлигини айтди
Дмитрий Медведев фикрига кўра, Россиянинг Украинадаги мағлубияти ядро урушига олиб келиши мумкин.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинада Россия мағлуб бўлганидан кейингина тинчлик ўрнатилиши мумкин деб ҳисоблаётган Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчиларининг баёнотларига изоҳ берди.
Медведев Россия ядровий давлат ва унинг мағлубияти ядро урушига олиб келиши мумкинлигини айтди.
«Бундан қуйидаги элементар хулоса чиқариш фақирларнинг хаёлига ҳам келмаяпти: ядро давлатининг оддий урушда мағлуб бўлиши ядро урушининг бошланишига олиб келиши мумкин. Ядровий давлатлар ўз тақдири боғлиқ бўлган йирик тўқнашувларда мағлуб бўлмаган», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шолц минтақада тинчлик ўрнатилиши учун Россия Украинадаги урушда мағлуб бўлиши кераклигини айтган эди.
Дмитрий Медведевнинг «ядровий давлатнинг мағлубияти» оқибатлари ҳақидаги баёноти Россия мудофаа доктринасини ўзгартириш ниятида эканини англатмайди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Йўқ, ўзгартирилмайди. Бу сўзлар бизнинг ядровий доктринамизга тўлиқ мос келади. Ядро доктринасини ўқинг, у ерда бу сўзларга зид нарса йўқ», деди Песков.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025