Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқаришда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швеция Денгиз ва сув хўжалиги агентлиги мутахассислари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Музокаралар давомида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги истиқболли йўналишлар ва режалар тўғрисида маълумот берилди.
Мазкур соҳада икки идора ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Швеция агентлиги томонидан ўзбекистонлик мутахассислар учун онлайн-семинар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида экспертлар даражасида қўшимча музокаралар ўтказиш ҳамда семинар муддати ва мавзусини белгилаб олиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
21:20 / 10.05.2025