Жаҳон | 15:42 / 23.01.2023
16211
5 дақиқада ўқилади

Вайроналар орасидаги лиманликлар, истило остидаги Креминна ҳаёти. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 333-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украиналик разведкачи ва РФ билан музокаралар иштирокчиси Денис Киреев Украина хавфсизлик хизмати автомобилида ўлдирилган, бу ҳақда Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов маълум қилди. Унинг айтишича, Киреев иккиёқлама агент бўлиши мумкин эмасди, унинг вазифаси Россия билан 2022 йил мартидаги музокараларда жараённи чўзиш ва бу орқали Украина қуролли кучлари учун вақтдан ютишга имкон бериш бўлган.
  • Украиналик журналистлар ўз мамлакати мудофаа вазирлигини ҳарбий хизматчилар учун озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархидан икки-уч баробар қимматга харид қилишда гумонлади. Вазирлик бу борадаги суриштирув «чалғитувчи фикр» эканини билдириб, бу борада Украина хавфсизлик хизматига мурожаат қилишга ваъда берди. Давлат аудиторлик хизмати тузилган ҳарбий шартномаларни текширишга киришди.
  • Полша ҳукумати немис танкларисиз ҳам «кичик коалиция» Украинага танклар етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.
  • Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинага келди. У Буча ва Бородянкада бўлди, шунингдек Киевда Володимир Зеленский билан учрашди.
  • Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Украинага янги қуроллар етказиб берилиши фонида Ғарб давлатларига «глобал фалокат» ва «яксон этиш» билан таҳдид қилди.

Днипрода хотирлаш маросими 

Православ руҳонийлар Днипродаги турар жой биноси олдида жаноза маросими ўтказишди. 14 январ куни Россия Украина бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллаган; Днипрода ракета тўққиз қаватли уйга тушган ва икки подъездни қулатганди. Жами 46 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланган ва бедарак кетганди. Украина томонига кўра, россияликлар товуш тезлигида ҳаракатланувчи X-22 қанотли ракетасидан фойдаланган, у  Курск областидан учирилган. Фото: Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Днипролик аёл 14 январ куни ракета зарбасидан вайрон бўлган уй олдидаги хотирлаш маросимида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Лимандаги ҳаёт

Украина қуролли кучлари октябр ойи бошида Донецк областининг Лиман шаҳрини қайтариб олганди. Бу куз ўрталаридаги қарши ҳужум натижаси бўлганди — бунгача Россия армияси тўрт ой давомида ушбу шаҳарни оккупация қилиб турганди. РФ мудофаа вазирлиги ўшанда Лиман бой берилишини қўшинларни «нисбатан қулайроқ позицияларга олиб ўтиш» зарурати билан изоҳлаганди. Шаҳар ҳамон отишмалардан жабр чекмоқда, аҳоли ертўлаларда яшашга мажбур бўлмоқда.

Лиманда отишмалардан кейинги вайронгарчиликлар орасида жойлашган кўча бозоридаги аҳоли
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Лиманлик аёл кўп квартирали уй ертўласида овқат тайёрламоқда, у бу ерда онаси, қизи ва тўрт қўшниси билан бирга яшайди
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Лиманлик аёл ертўлада тайёрланган овқатларни олиб кетмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Лиманлик кекса ёшли аёл 273 кундан буён ертўлада яшамоқда: унинг кўп қаватли уйнинг юқори қаватида бўлган квартираси (фотода) апрел ойидаги зарбалар вақтида вайрон бўлган
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Лиманлик аёл апрел ойида вайрон бўлган уйи яқинидаги ҳовлида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Истило остидаги Креминна

Апрел ойи ўрталарига келиб Луҳанск областидаги Креминна шаҳрида кўча жанглари якунланган ва россиялик ҳарбийлар шаҳарни ўз назоратига олганди. Креминна Луҳанскдан тахминан 125 километр шимоли-ғарбда жойлашган, Лисичанскдан эса 33 км масофада. Креминна Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми мақсадларидан бири: ҳозирга қадар украинлар россияликларнинг ушбу ҳудуддаги позицияларини ўққа тутмоқда. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайга кўра, россияликлар шаҳарга қўшимча кучлар келтирган. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти таҳлилчилари ҳисоблашича, яқин вақтлар ичида Россия қўшини Луҳанск областида йирик юриш бошлаши мумкин. 

Креминна шаҳрига киришда турган ҳарбий автомобил. Баннерда украин тилида шундай ёзилган: «Креминна сизни қутлайди». Сентябр ойида «ЛХР» Россия таркибига «кирганди». Босиб олинган ҳудудларда «референдум»лар ўтказган РФ ҳукумати «ЛХР» ҳудуди аҳолисининг 98 фоизи РФ таркибига қўшилиш учун овоз берганини маълум қилган.
Александр Река / ТАСС
Маҳаллий аҳоли вакили отишмалар оқибатида шикастланган уйини таъмирламоқда
Александр Река / ТАСС
Креминнадаги кўча бўйлаб кетаётган россиялик ҳарбий хизматчилар
Александр Река / ТАСС

Мавзуга оид