Ўзбекистон | 07:43 / 24.01.2023
6445
1 дақиқада ўқилади

Кичик тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасига текин қабул қилинади

“Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Савдо-саноат палатасига бир қатор ваколатлар берилди

Палата, жумладан, аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериши ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиши мумкин. 

2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади. 

Палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид