Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Сингапур стартапларини Марказий Осиё бозорига киришда қўллаб-қувватлайди
IT Park директори бошчилигидаги мамлакат вакиллари Сингапур ҳукумати Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Enterprise SG давлат ташкилоти офисида бўлди.
Enterprise SG вакиллари меҳмонларга ўзларининг асосий вазифалари ва истиқболлари ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди. Enterprise SG раҳбарияти маҳаллий стартапларда ўзбекистонлик IT-мутахассисларни ишга олишдан манфаатдорлигини билдирди.
IT Park раҳбарияти учрашув давомида Ўзбекистонда хорижий компаниялар учун алоҳида бизнес шароитлари ва махсус имтиёзлар мавжудлигини, Сингапур стартапларини Марказий Осиё бозорига киришда қўллаб-қувватловчи давлатга айланиши мумкинлигини таъкидлади. Ўзбекистон учун ҳам филиаллар очилиши иш ўринлари сони кўпайиши, хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш каби қатор афзалликларга эга.
Муҳокама IT ва стартап экотизимини ривожлантириш билан боғлиқ томонларни қизиқтирган бошқа йўналишлар, Сингапур стартап экотизимини ривожлантиришга қаратилган Startup SG (Enterprise SG бўлими) томонидан ташкил этилган тадбирларда стартаплар иштирокини ҳам ўз ичига олди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025