Жаҳон | 15:31 / 25.01.2023
5695
1 дақиқада ўқилади

Испания Киевга Leopard танкларини етказиб бериш жараёнига қўшилади

Фото: Reuters

Испания Европа даражасидаги дастлабки келишувга кўра Киевга Leopard танкларини етказиб бериш жараёнига қўшилади. Бу ҳақда El País нашри хабар берди

Унинг маълумотларига кўра, Мадрид арсеналида 347 та Leopard танки мавжуд.

Аввалроқ Нидерландия Украинага 18 та Leopard 2 танкини бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилганди.

Нидерландия бунинг учун Германиядан ижарага олинган жанговар машиналарни сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир Марк Рютте Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз уларни ижарага олдик, уларни сотиб олишимиз мумкин, яъни биз уларни хайрия қилишимиз ҳам мумкин», деди Рютте. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозирча тегишли қарор йўқ ва Нидерландия уни амалга оширишни кенгроқ коалициянинг бир қисми сифатида кўриб чиқишга тайёр - масалан, Финландия ва Португалия билан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид