Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиали собиқ бошлиғи қамоққа олинди
“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали собиқ бошлиғи МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, жамғарманинг 1,8 млрд сўм пулларини талон-торож қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳрида фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 1,8 млрд сўм пулларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025