Жаҳон | 14:24 / 26.01.2023
34490
6 дақиқада ўқилади

Украина Соледардан чекинди — Россия Вуҳледарга ҳужум қилмоқда. Донбасс фронтидан суратлар

Украинада урушнинг 336-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Германия Украинага Leopard 2 русумли 14 танк бериши ва иттифоқчилар ҳам шундай моделдаги танкларини Киевга беришига тўсқинлик қилмаслигини расман эълон қилди. Германия ортидан Норвегия ҳам Украинага Leopard 2 танклари етказиб бериши ҳақида маълум қилди.
  • АҚШ эса Украинага M1 Abrams русумли 31 дона танк жўнатади. Шунингдек, Украинага танкларга хизмат кўрсатиш учун 8 та таъмирлаш-эвакуация машиналари юборилади.
  • Украина қуролли кучлари бош штаби украин ҳарбийлари Донецк областининг Соледар шаҳрини тўлиқ тарк этганини, бу шахсий таркиб ҳаётини сақлаб қолиш учун ташланган қадам бўлганини маълум қилди.
  • BBC рус хизмати янги йилга ўтар кечаси Макийивка ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган 92 нафар россиялик ҳарбийлар рўйхатини эълон қилди. РФ мудофаа вазирлиги бу ҳужум оқибатида 89 ҳарбийси ўлимини тасдиқлаганди.
  • Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудларида 24 та ахлоқ тузатиш колониялари очиш бўйича топшириқ берди.
  • Икки ой ичида «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Краснодар ўлкасидаги қабристонида қабрлар сони етти баробарга ошган. Бу ҳақда The New York Times томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирлари дарак бермоқда.

Бахмутдаги ҳаёт

Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофида оғир жанглар давом этмоқда. Америкалик ҳарбий экспертлар ҳам Россия армияси муваффақиятига шубҳа билан қараётган (уларнинг наздида сафарбар қилинган россияликлар яхши ўқитилмаган ва ёмон қуролланган) бўлса-да, Украина мудофаа вазирлиги РФ қўшинлари шаҳарга жанубдан фаоллик билан юриш қилаётганини тасдиқламоқда. Бахмут қамали ярим йилдан буён давом этмоқда — қуйида шаҳарда бу давр оқибатлари акс этган суратлар.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутда яшовчи аёл жилғадан сув олмоқда. Кенг кўламли уруш бошланишидан олдин 73 минг киши яшаган шаҳарда бугунги кунга келиб аҳолининг 5 фоизи қолган
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси вакиллари гуманитар ёрдам тарқатилиши бошланишини кутишмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси вакиллари гуманитар ёрдам тарқатиш марказида интернетга уланмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс шимолидаги украин аскарлари

Донбассда оғир жанглар давом этмоқда. 25 январ куни Украина мамлакат армияси Бахмутдан тахминан 15 километр масофада жойлашган Соледар шаҳридан чекинганини тасдиқлади. Россия қўмондонлиги ва «ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган ҳукумати шаҳар РФ армияси томонидан январ ойи ўрталарида эгаллангани ҳақида хабар қилганди. Шунингдек 25 январ куни Россия қўшинлари Донецк атрофида жойлашган, Украина назоратида қолган Авдийивка шаҳрини ўққа тутди. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.

Бундан ташқари, Украина ҳукумати хабар қилишича, РФ армияси Вуҳледар шаҳрини штурм қилмоқда — бу шаҳар Донецкдан 58 километр жануби-ғарбда жойлашган. «ДХР» вакиллари эса Россия кучлари Вуҳледарга кирганини айтган, аммо Украина қуролли кучлари бу ҳудуддаги вазият назорат остида эканини маълум қилган.

Фронт чизиғидаги украиналик ҳарбий
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари вертолётлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украинлар ҳарбий вертолёти кабинаси
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк области осмонида ракеталардан қолган излар
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Луҳанск областидаги Россия авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 

Ҳарбий навбатчиликдаги «Панцирь» зенит-ракета комплекси
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Ми-28 русумли ҳарбий вертолёти
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областида Россия артиллерияси

Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, 20–21 январ кунлари Россия қўшини Запорижжя областининг Мали Шчербаки қишлоғи ҳудудида (Украина назоратидаги Запорижжя шаҳридан 60 километр жануби-шарқда) қарши ҳужум бошлаган. Бош штаб тасдиқлашича, украин ҳарбийлари юришни тўхтатиб турибди — Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) ҳам бунга қўшилади. Шу билан бирга, РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар фронтнинг ушбу участкасида илгарилаётганини хабар қилган, аммо батафсил маълумот тақдим этилмаган.

Запорижжя областида «Гиацинт» артиллерия қурилмасини жангга шайлаётган россиялик ҳарбийлар
Андрей Рубцов / ТАСС
Фото: Андрей Рубцов / ТАСС
Фото: Андрей Рубцов / ТАСС
Фото: Андрей Рубцов / ТАСС

Мавзуга оид