Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда бомбали хатлар юборишда гумон қилинган шахс қамоққа олинди
Испания адлия идоралари 74 ёшли эркакни террорчилик мақсадларида портловчи механизмлар ўрнатилган хатлар жўнатганликда айбламоқда. Тергов унинг Россия билан алоқалари борлиги ва акциядан мақсад Украина тарафдорларига ҳужум қилиш эканига ишоняпти.
Испанияда бомбалар билан хат жўнатганликда гумон қилинган шахс гаров эвазига чиқиш ҳуқуқисиз ҳибсга олинди. Мадриддаги Миллий суднинг (Audiencia Nacional) тергов судьяси 27 январь, жума куни 74 ёшли эркакни терроризм бўйича тўртта ва оғирлаштирувчи ҳолатларда терроризм бўйича эса иккита банд (бош вазир Педро Санчес ва мудофаа вазири Маргарита Роблесга бомба юборгани учун) билан айблади, дейилади суд хабарида.
Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс икки кун аввал Мадриддан 300 километр шимолда жойлашган Миранда-де-Эбро шаҳрида қўлга олинган. Унинг уйини тинтув қилиш чоғида «портловчи моддаларни ташлаш» учун ишлатилиши мумкин бўлган учувчисиз учиш аппарати ва электрон қурилмалар топилган.
Ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошида портловчи моддалар солинган олтита хат юборилганлар орасида бош вазир Санчес ва Мудофаа вазирлиги раҳбаридан ташқари, Мадриддаги Украина ва АҚШ элчихоналари, Торрехон-де-Ардосдаги авиабазанинг сунъий йўлдош маркази ва Украинага етказиб бериладиган қурол ишлаб чиқарувчиси Instalaza офиси ҳам бор эди.
Гумонланувчининг террорчи тўда ёки уюшган гуруҳга тегишли эканлигига далил йўқ, дея таъкидлади тергов судьяси ҳисоботда. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ҳаммаси Россия билан алоқаси бўлган шахс томонидан Украина тарафдорларига ҳужум қилиш мақсадида амалга оширилганидан далолат беради.
Мавзуга оид
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
13:07 / 12.02.2025
Буюк Британияда болалар майдончаси остидан Иккинчи жаҳон урушига оид 150 дан ортиқ бомба топилди
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
09:20 / 22.10.2024