Ўзбекистон | 14:33 / 28.01.2023
7605
2 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат технологияси халқаро институти ташкил этилди

Фото: AP

“Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар ташкил этилди:

  • Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;
  • институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center;
  • Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми.

Институтнинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантирадиган мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарларини тайёрлаш ҳисобланади. 

Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.

2024/2025 ўқув йилидан институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади. 2024 йил 1 январдан институт илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. 

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Мавзуга оид