Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда прокуратура 9 мингдан ортиқ ноқонуний сафарбар этилганларни ортга қайтарди
Россия Федерацияси бош прокурори Игор Краснов Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда прокуратура органлари тўққиз мингдан ортиқ ноқонуний сафарбар этилганлар, жумладан, соғлиғи бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз бўлганлар уйига қайтганини маълум қилди.
«Мобилизация узоқ вақт давомида амалга оширилмади, кўплаб муҳим муаммолар аниқланди, бу кўпчилик учун сабоқ бўлди, ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ёндашувларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлинди», - дея унинг сўзларини келтиради «Коммерсант».
Бундан олдин Ғарб разведкаси маълумотларига таянган The Times нашри Владимир Путин янги сафарбарлик тўлқинини эълон қилишга тайёрланаётгани, жараён давомида 500 минггача одам фронтга юборилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Нашрнинг ёзишича, қарор бир неча ҳафта ичида қабул қилинади ва апрелга қадар ярим миллионгача одам «янги кенг кўламли ҳужумни бошлаш учун» фронтга жўнатилади. Таъкидланишича, бу вақтга бориб об-ҳаво яхшиланади.
«Россия ҳарбий рўйхатга олиш ва жўнатиш идораларида жиддий тайёргарлик кетмоқда, Кремл ёпиқ сўров ўтказган. Россия фуқаролари урушдан хавотирда, бироқ улар ҳам мағлубиятга рози бўлмоқчи эмас», деб ўз исмини ошкор этмаган амалдор сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Сўнгги ойларда сафарбарликнинг янги тўлқини ҳақидаги маълумотлар тобора кўпроқ манбаларда пайдо бўлмоқда. У Россия расмийлари томонидан мунтазам рад қилиняпти.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025