Қирғизистонда антибиотиклардан ўлим ҳолати қайд этилди
Дорилардан бири Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.
Январ ойида Қирғизистонда цефтриаксон антибиотики туфайли тўққизта анафилактик шок ҳолати ва бир ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.
«Дори воситалари ва тиббий буюмлар бошқармаси маълумотларига кўра, бир ҳолатда бемор вафот этган. Таҳлил Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Миср, Туркия ва Россияда ишлаб чиқарилган цефтриаксон дорисига реакция борлигини кўрсатди», дейилади баёнотда.
Бешта ҳолатда ножўя таъсирлар уй шароитида дори ишлатилгани оқибатида келиб чиққан. Яъни беморда анамнез, лаборатория текширувлари, тиббиёт ходимлари кўриги ўтказилмаган.
«Мутахассисларнинг таъкидлашича, анафилактик шок ҳолатлари кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда, бу антибактериал препаратларни назоратсиз, норационал қўллаш оқибати бўлиши мумкин», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Вазирлик антибиотикларни фақат тиббий назорат остида ва фақат соғлиқни сақлаш ташкилотларининг даволаш хоналарида амалга оширилиши кераклигини таъкидлаган. Амбулатория шароитида даволанаётган беморларга антибиотикларни таблеткаларда ва фақат шифокор кўрсатмаси бўйича олиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:58 / 08.11.2024