Жаҳон | 15:04 / 03.02.2023
22812
4 дақиқада ўқилади
Зарбалар остидаги шаҳар ва қамалдаги бахмутликлар ҳаёти. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 344-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 1 феврал куни Краматорск шаҳри ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди. Россия қўшини 2 феврал куни ҳам ушбу шаҳарга зарба йўллади, тинч аҳоли вакилларидан беш киши жабрланган.
- Европарламент Украинанинг Евроиттифоққа қўшилиши бўйича резолюцияни қабул қилди. Шунингдек, ЕИ кенгаши Украинага яна 545 миллион евро миқдоридаги ёрдам ва 2,4 мингта генератор ажратади.
- Россиянинг Брянск области губернатори Александр Богомазнинг хабар қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари област ҳудудида тўртта ракетани уриб туширган. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ.
- АҚШ кейинги тўққиз ой ичида Украинага 150 км масофага ҳаракатланувчи ва нишонга юқори аниқликда борувчи GLSDB ракеталарини юборади.
- АҚШ ва Ғарбнинг бошқа мамлакатлари расмий шахслари Украинада ҳалок бўлган ва яраланиб сафдан чиққан россиялик ҳарбий хизматчилар сони 200 минг кишига яқинлашди деб ҳисобламоқда. The New York Times газетаси маълумотига кўра, Россия энг йўқотишларга Бахмут учун жанглар вақтида учраган, бу ҳудудда ярим йилдан буён шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Россия ўз йўқотишлари тўғрисидаги маълумотларни очиқламайди.
Кун кадри. Краматорскдаги турар жойларга зарба оқибатлари
Краматорск қайта ўққа тутилди
Бахмутдаги ҳаёт