Тоғлари ва чуқур ғорлари бор қишлоқ – Имом ота | Манзил
Бу сафар “Манзил” жамоаси Андижон вилоятининг Имом ота қишлоғига йўл олди. Қишлоқ Хўжаобод туманида, Тош ота қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган.
Имом ота – ўзининг ўзгармас мусаффо табиати билан машҳур. У Қиртоштоғнинг гўзал тоғлари ва тепаликлари билан ўралган. Бутун қишлоқ бўйлаб кичик дарё оқиб ўтади ва унинг манбалари Чилустун тизмаси этакларидаги булоқдан бошланади.
Булоқдаги сув шифобахш хусусиятларга эга, таъми эса озгина шўр. Кунлар исиганда яқин-атрофда ям-яшил, гулларга бурканган Хўжаобод туманидаги тоғларнинг пастак чўққиларини кўриш мумкин.
Бу экобурчакдаги ҳаво шаффоф, тоғ ҳавосининг организмга терапевтик таъсири исботланган, бронхлар ва ўпкаларни тозаловчи хусусиятга эга.
Қишлоқ атрофидаги тоғларда инсонлар тубига етиб бормаган ғорлар бор.
Ажойиб маскан ҳақида кўрсатувни томоша қилиб кўпроқ маълумот оласиз. Айтишади-ку, минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
18:09 / 17.03.2024
Келажак олдида қандай жавоб берамиз? | Манзил
17:43 / 18.02.2024
Бегемотдан тортиб оқ шергача — Тошкент ҳайвонот боғи | Манзил
18:27 / 21.01.2024