Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилиш бўйича музокараларни бошлади
Аввалроқ, икки давлат чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаган эди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилиш бўйича музокараларни бошлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари ўринбосари Баҳромжон Аълоев. Унинг сўзларини «РИА Новости» агентлигига таянган ҳолда Lenta келтирди.
«Бизнинг ишчи гуруҳларимиз давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишларни бошлади», деди Алоев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик истиқболларига бағишланган давра суҳбатида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳларнинг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, иккинчиси эса яқин кунларда ўтказилади. Бундан ташқари, бундай музокаралар жадвали бутун 2023 йил учун тузилган.
Январ ойи охирида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари давлатлар ўртасидаги чегараларни делимитация қилиш жараёнини якунлаган, давлатлар раҳбарлари Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев ратификация ёрлиқларини алмашган эдилар.
Чегаранинг демаркация қилиниши унинг чизилиши, белгилар ўрнатилишини англатади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025