Ўзбекистон | 07:57 / 08.02.2023
3396
1 дақиқада ўқилади

Уммон Ўзбекистон балиқчилик саноатига инвестиция киритмоқчи

«Ўзбалиқсаноат» уюшмаси ва Уммоннинг Oman Fisheries компанияси вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг амалий йўналишлари муҳокама қилинди. Уммон компанияси вакилларига Ўзбекистонда балиқчилик саноатини ривожлантиришга эътибор ва ушбу соҳада инвестиция киритиш имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Томонлар балиқчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш юзасидан келишиб олди.

Мавзуга оид