Жаҳон | 15:04 / 08.02.2023
22458
5 дақиқада ўқилади

Херсондаги россияликлар ва Донбассдаги украин учувчилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 349-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина армиясининг январ ойидаги йўқотишлари 6,5 минг кишини ташкил этганини маълум қилди. У Россия қўшинларидаги йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса демаган. Украина томони маълумотларига кўра, 6 феврал кунининг ўзида РФ армияси 1030 аскаридан айрилган. Украина қуролли кучларида хабар беришларича, бу россияликларнинг уруш бошидан буён энг йирик кунлик йўқотиши бўлди.
  • Германия ҳукумати Украина қуролли кучлари учун 178 дона Leopard 1 танкларини юборишни маъқуллаган. Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг сўзларига кўра, шундан 80 та танкни Киев йил охирига қадар қабул қилиб олади.
  • Олий Рада Василий Малюкни Украина хавфсизлик хизмати, Игор Клименкони — Украина ички ишлар вазирлиги раҳбарлиги лавозимларига тасдиқлади.
  • РФ мудофаа вазирлиги барча ҳарбийлар, шу жумладан муддатли хизматга чақирилганларга ҳам тинчликпарвар миссияларда иштирок этишга рухсат беришни таклиф қилди.

Херсон областидаги россияликларнинг позициялари

Херсон областининг Украина томонидан тайинланган маъмуриятига кўра, россияликлар Днипро дарёсининг ўнг соҳилидан маҳаллий аҳолини аннексия қилинган Қримга яқин ҳудудларга кўчиришда давом этмоқда. Херсон области кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Юрий Соболевскийнинг айтишича, Россия бу орқали «жонсиз зона ҳосил қилмоқчи, чунки бу ҳудудда уларнинг бўлинмалари жойлаштирилган бўлиб, улар областнинг Украина назоратидаги қисмини ўққа тутмоқда».

«Херсоннинг чап соҳилида вазият гуманитар фалокат ёқасига келиб қолган. Биздаги маълумотларга кўра, у ерда тиббиёт муассасаларини ёпишмоқчи, хусусан, еттита касалхонани ҳарбий ҳоспиталга айлантириш режалаштирилган», — деган Соболевский.

Бундан ташқари, Украина томони Херсон области мунтазам равишда ўққа тутилаётганини хабар беради. Хусусан, 6 феврал куни, маҳаллий ҳарбий маъмурият Россия қўшини Херсон шаҳридан тахминан 40 километр жануби-ғарбда Ҳола Пристан (Голая Пристань) шаҳрида тинч аҳоли вакиллари автомобилини ўққа тутган. Натижада уч киши ҳалок бўлган, улардан бири саккиз ёшли бола эди.

Херсон области, Днипро дарёсининг ўнг соҳилидаги россиялик ҳарбий кўп функцияли «Орлан-10» учувчисиз учиш комплекси ва «Мста-С» гаубицаси ишини мувофиқлаштириш жараёнида. Фото: Андрей Рубцов / ТАСС
Россиялик ҳарбийлар дрон учиришга ҳозирланмоқда
Андрей Рубцов / ТАСС
Андрей Рубцов / ТАСС
Андрей Рубцов / ТАСС
Россияликларнинг ўзиюрар «Мста-С» гаубицасидан ўт очилиши
Андрей Рубцов / ТАСС

Донецк областидаги украин артиллериячилари

Донецк областида шиддатли жанглар давом этмоқда. Регионда энг қайноқ нуқта кўп ойлардан буён Бахмут бўлиб қолмоқда. 7 феврал куни Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко Россия қўшинлари шаҳарни эгаллаши мумкинлигини истисно этмади, аммо Украина қуролли кучлари «мудофаа чизиқларида ҳимояланаётгани» ва «бу рўй бермаслиги учун барча максимал чораларни кўраётгани»ни қайд этди.

Украина қуролли кучлари 80-десант-штурм бригадасининг артиллерия қисми жангчилари фронт чизиғида тушлик қилмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LET
Украиналик ҳарбий Донецк шаҳридан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган Марйинка шаҳрида БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизими кабинасида. Украина қуролли кучлари Марйинка шаҳрини 2022 йил апрелида қайтариб олганди. 2023 йил январида «ДХР» раҳбари Денис Пушилин шаҳар Россия қўшини назоратига қайтаётганини айтди. Украина томони бу маълумотга изоҳ бермади.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Марйинкадаги украиналик ҳарбий хизматчи
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Масофа ўлчагичдан қараётган украиналик ҳарбий
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украинларнинг БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўқ узилиши
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Украиналик вертолётчилар 

Украиналик ҳарбий учувчи парвозга тайёрланмоқда. Фотосурат Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида олинган, айнан қаерлигига — аниқлик киритилмаган
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Вертолёт томидаги украин ҳарбий учувчилари
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA

Лвивда украин аскарининг дафн маросими 

Анастасия (марказда) ўз акаси, шарқий фронтда ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчи Олег Кунинецнинг дафн маросимида йиғламоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Олег Кунинецнинг қабрига қўйилган гуллар
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид