Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 мингдан ортиқ объект қурилиш ишлари нормага тўғри келмаслиги боис рад этилган
2022 йилда 11 162 та объектнинг қурилиш ишлари белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис рад этилган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича 16 576 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 162 та объектнинг қурилиш ишлари белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис рад этилган.
Объектларнинг қурилиш жараёнида 4 хил турдаги назорат: пудрат ташкилотининг ички назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачи ташкилотининг техник назорати ва инспекциянинг давлат назорати юритилади.
Бугунги кунда қурилиш ишларида сифат ва назоратга бирламчи масала деб қаралмоқда ва бу ишлар қатъий давом эттирилади, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, республика ҳудудлари сейсмик балл кўрсаткичлари бўйича зоналарга бўлинган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, бош режаларда ҳудудларда объектларни жойлаштиришда мазкур сейсмик балл кўрсаткичлари инобатга олинади.
Лойиҳа ташкилотлари томонидан объектлар ҳудуднинг белгиланган сейсмик баллидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштирилади.
Мавзуга оид
20:00 / 22.02.2025
Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
19:23 / 31.08.2024
Сўхда бозор, Сариосиёда кичик ГЭС ва Навоийда спорт иншоотлари – байрам арафасида қандай объектлар фойдаланишга топширилди?
15:21 / 18.03.2024