Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги ҳинд тадбиркорлари Ўзбекистонда авиация соҳасида лойиҳалар амалга оширмоқчи
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида ҳинд тадбиркорлари Навоб Мир Носир Али Хон ва Раззоқ Аслам билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш, туризм оқимини кўпайтириш, авиация ва аэропортлар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
БААдаги ҳинд инвесторлари Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
15:24 / 02.03.2025