Жаҳон | 11:46 / 09.02.2023
18388
2 дақиқада ўқилади

ISW: Россия Луҳанск вилоятида катта ҳужум бошлади

Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Украинада ташаббусни тиклаб, Луҳанск вилоятида йирик ҳужум бошлади. 

Фото: YURI SMITYUK/TASS

ISW’нинг сўнгги таҳлилий шарҳида айтилишича, сўнгги бир ҳафта ичида Россиянинг Луҳанск вилояти ғарбидаги Сватово-Кременная линияси бўйлаб операциялари суръати сезиларли даражада ошган. 

«Россия ҳарбий қўмондонлиги Сватово-Кременная чизиғи бўйлаб ҳал қилувчи ҳужум операцияларини ўтказиш учун бир неча оддий дивизиялар бўлинмаларини тўлиқ жалб қилган кўринади», - дейди ҳарбий таҳлилчилар. 

76-ҳаво-десант дивизияси ва Жанубий ҳарбий округнинг аниқлаштирилмаган бўлинмалари томонидан қўллаб-қувватланган 144- ва 3-мотоўқчилар дивизияларининг бир нечта полклари ва 90-танк дивизиясининг полклари бутун Сватово-Кременная чизиғи бўйлаб олдинга силжишмоқда ва хабарларга кўра, Украина мудофаасини ўраб олмоқда, деб ёзади институт мутахассислари.

Қайд этилишича, бу ҳудуддаги ҳужум операцияларида камида учта йирик Россия дивизиясининг муҳим бўлинмалари мавжудлиги, ҳатто Украина кучлари душманга йирик муваффақиятга эришишга йўл қўймаган бўлса ҳам, Россия ҳужуми бошланганидан далолат беради.

Шу билан бирга, ISW Россия кучларининг олдинга силжиши ҳали тўлиқ миқёсли эмас деб ҳисоблайди, чунки январь ойида Беларусдан Луҳанск вилоятига кўчирилган 2-мотоўқчилар дивизияси бу операцияга жалб этилмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид