Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан 11 нафар Ўзбекистон ва 6 нафар Қирғизистон фуқароси махсус самолётда Тошкентга эвакуация қилинди
Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тарқатган сўнгги маълумотга кўра, кеча Тошкент вақти билан соат 19.00 да қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етган.
Аввал хабар берилганидек, кеча эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, турк халқига яна бир бор ҳамдардлик билдирди.
Сўнгги маълумотларда Туркияда ҳалок бўлганлар сони 17 134 кишидан, жабрланганлар сони 66,1 минг кишидан ошгани, 6444 та бино вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025