Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий банки қаторасига учинчи марта асосий ставкани ўзгартирмади
Марказий банк асосий ставкани яна бир ойга 7,5 фоиз даражасида сақлаб қолиб, санкциялар ва бюджет тақчиллиги туфайли инфляцияга қарши рискларга ишора қилди.
Россия Марказий банки (МБ) директорлар кенгаши кетма-кет учинчи марта асосий ставкани 7,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда 10 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича регулятор сайтида маълум қилинди.
«Жорий нархларнинг ўсиш суръатлари барқарор таркибий қисмлар бўйича мўътадил бўлиб қолмоқда. Аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайган, аммо юқори даражада сақланиб қолмоқда», - дея изоҳ берди Марказий банк қарорга.
Регуляторнинг таъкидлашича, иқтисодий фаоллик динамикаси октябрь ойидаги прогноздан яхшироқ, аммо аҳоли ҳали ҳам «истеъмолчилик хатти-ҳаракатларида эҳтиёткор» ва шу билан бирга, «истеъмолчилик фаоллигининг тикланиш белгилари мавжуд».
Марказий банк прогнозига кўра, жорий йилда Россияда йиллик инфляция 5-7 фоиз оралиғида бўлади ва 2024 йилда 4 фоиз даражасига қайтади. 6 февраль ҳолатига кўра, йиллик инфляция 11,8 фоизни ташкил этиб, 2022 йил декабрига нисбатан бир фоизга камайди.
«Бюджет тақчиллиги қўшимча равишда кенгайган тақдирда инфляцияга қарши рисклар кучаяди ва инфляцияни 2024 йилда белгиланган кўрсаткичга қайтариш ва келгусида уни 4 фоизга яқин ушлаб туриш учун қатъийроқ пул-кредит сиёсати талаб қилиниши мумкин», — дея огоҳлантирди регулятор.
Бундан ташқари, Марказий банк саноатнинг айрим тармоқларида ишчи кучининг етишмаслиги ва юқори инфляцион кутилмаларни инфляцияга мойил рисклар билан изоҳлади. «Ташқи савдо ва молиявий чекловларнинг янада кучайиши Россия экспортига ташқи талабни заифлаштириши ва валюта курси динамикаси орқали инфляцияга қарши таъсир кўрсатиши мумкин. Ўз навбатида, мавжуд ташқи чекловларнинг Россия иқтисодиёти салоҳиятига салбий таъсири кучлироқ бўлиши мумкин, бу ҳам муҳим проинфляция хатари ҳисобланади», деб таъкидлади Марказий банк.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025