Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги зилзилада вафот этган ватандошларнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳрамонмараш шаҳарларида зилзила қурбони бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади 11 февраль куни Фарғона ва Наманганга етказилган.
Марҳумларнинг бири андижонлик эркак, иккинчиси эса наманганлик аёл экани айтилмоқда. 56 ёшли У.Ҳ Туркиянинг Ҳатай шаҳрида, 40 ёшли Н.М. эса Қаҳрамонмараш шаҳрида яшаган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг Телеграмдаги расмий каналида ёзилишича, ҳар икки фуқаронинг жасади 11 февраль куни Истанбул аэропортидан Фарғона ва Наманган шаҳрига юборилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзила оқибатида Туркиянинг Малатя вилоятида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлганини хабар берганди.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 7 февраль куни 15 нафар ватандош Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида бедарак йўқолгани, улардан икки нафари билан алоқа ўрнатилгани, 13 нафар фуқаро қидирилаётгани ҳақида хабар берганди.
8 февраль куни 3 нафар ўзбекистонлик топилгани ҳақида хабар берилди. Жумладан, Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолган Рашид Бойбеков қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилганди.
1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида, 1996 йилда туғилган Акрамжон Ҳошимов эса Малатя вилоятида қулаган бино вайроналари орасидан қутқарилган.
Ўзбекистоннинг зилзила содир бўлган ҳудудларда бедарак йўқолган ва қидирилаётган бошқа фуқаролари тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025