ISW: Россия ғарб танклари Киевга етказиб берилишини кечиктиришга уриняпти
Россия яна «аниқ стратегик мақсадларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида ахборот кампанияларини ўтказишга» ва бу кампанияларни жанг майдонидаги муваффақиятсизликлар оқибатларини юмшатишга мослаштиришга қодир, деб ёзади АҚШ Урушни ўрганиш институти (Institute for the study of war, ISW) янги шарҳида.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Москва Киевнинг жанг майдонида ташаббусни сақлаб қолиши, ҳужумга тайёргарлик кўришига йўл қўймаслик, шунингдек, Ғарбни Украинанинг қарши ҳужум ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан қайтариш учун ҳужум операцияларига тайёргарлик кўриш мақсадида ахборот майдонини шакллантирмоқда.
«Энди маълум бўлдики, Россиянинг тинчлик музокараларига қаратилган ва 2022 йил декабрида кучайган ахборот кампанияси, жумладан, Украинанинг механизациялашган қарши ҳужумларини давом эттириш учун зарур бўлган ғарб танклари ва бошқа замонавий жиҳозлар билан таъминлашни кечиктиришга қаратилган», - деб таъкидлайди ISW экспертлари.
Уларнинг қайд этишича, бу - Россиянинг режалаштирилган ҳужуми учун ўзига хос ниқоб.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024