Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда тиббий техникани асл бўлмаган эҳтиёт қисмлар билан таъмирлашга рухсат берилади
Росздравнадзор Россияда соғлиқни сақлаш соҳасига қарши Ғарб санкциялари қўлланилишидан хавотирда. Хатарларнинг олдини олиш учун идора тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилмаган эҳтиёт қисмлар билан таъмирлашга рухсат беришни режалаштирмоқда.
1 сентябрдан бошлаб Россия тиббиёт муассасаларига ускунани асл бўлмаган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлардан фойдаланган ҳолда таъмирлашга рухсат берилади, деб хабар берди «Коммерсант» газетаси 13 февраль, душанба куни Росздравнадзор буйруғи лойиҳасига таяниб. Нашр таъкидлаганидек, идора Россия соғлиқни сақлаш соҳасига қарши Ғарб санкциялари қўлланилишидан хавотирда – бу Россиянинг Украинага қарши уруши фонида чекловлар таъсир қилмаган охирги йўналишлардан бири.
Шу билан бирга, Россия шифохоналари ва клиникаларида юқори технологияли тиббий жиҳозларнинг аксарияти чет элда ишлаб чиқарилади ва уларни таъмирлаш учун чет элга мунтазам равишда олиб чиқиш керак. Мисол учун, компьютер томографлари учун рентген найчалари ҳар ярим йилда ўзгартирилиши керак, аммо уларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари Нидерландия, Германия, АҚШ ва Япония компаниялари бўлиб, янги санкциялар қўйилган тақдирда улар билан ҳамкорлик имконсиз бўлиши мумкин, деб таъкидлайди нашр.
«Коммерсант» нашрининг ёзишича, шу пайтгача Россия давлат клиникаларида хорижга таъмирлаш учун тиббий асбоб-ускуналар экспорти билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Шу билан бирга, нашр манбаларидан бирига кўра, 2022 йил ёзида Швейцариянинг вентиляция аппаратлари ишлаб чиқарувчилардан бири Москвадаги йирик клиникалардан бирида Россияга етказиб берилган қурилмаларга хизмат кўрсатишдан бош тортган.
2022 йилнинг баҳорида Россия ҳукумати мамлакатдан бир қатор товарлар, жумладан, тиббий асбоб-ускуналар олиб чиқишни тақиқлади. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги компаниялар тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун мамлакатдан олиб чиқиш учун вақтинчалик рухсатнома олишлари мумкинлигини маълум қилди. Шу билан бирга, тиббий асбоб-ускуналарни Россияга қайтариш ҳам мураккаб бўлиши мумкин, масалан, иккиламчи мақсадли товарлар тоифасидаги компонентлар, масалан, чипларни таъмирлаш талаб қилинса.
Қаймаслик хавфидан қочиш учун Росздравнадзор Россияда тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилмаган компонентлардан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россияда тиббий асбоб-ускуналарнинг муҳим қисмига ҳали ҳам сертификатланмаган хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади, аммо улар фақат стандарт қисмларни тақдим этиши мумкин. Юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар кўпинча ноёб элементлардан иборат бўлиб, уларнинг технологиясини фақат ишлаб чиқарувчи компания билади ва уни қайта яратиш учун бир неча йил керак бўлади.
Бундан ташқари, тиббий асбоб-ускуналарнинг ўз компонентлари ёки моделларини ишлаб чиқиш уларни чет элда сотиб олишдан кўра қимматроққа тушади, деб ёзади «Коммерсант». МЕДИТЭКС таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ҳозирда Россия бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши 30 фоиздан ошмайди. IMEDA маълумотларида айтилишича, тиббий асбоб-ускуналарнинг аксарияти, айниқса КТ, МРТ ва УЗИ аппаратлари Европа, Осиё ва Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025