Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 35 мингдан ошди
Туркиядаги зилзилаларда камида 31,5 минг киши ҳалок бўлди. Қўшни Сурияда яна 4500 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди.
Туркия ва Сурия ўртасидаги чегара ҳудудида содир бўлган ҳалокатли зилзиладан бир ҳафта ўтиб, қурбонлар сони 35 мингга етди. Биргина Туркия жанубида табиий офат ҳудудидан 31,6 минг қурбоннинг жасади топилди, Сурияда қурбонлар сони 4300 нафарга етди, деб хабар берди БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 13 февраль, душанба куни.
Тирик қолганларни топиш имконияти тобора камайиб бораётганига қарамай, Туркиянинг Газиантеп вилоятида қутқарувчилар душанба куни табиий офатдан 170 соат ўтиб қулаган уй вайроналари остидан тирик аёлни олиб чиқишди. Қаҳраманмараш вилоятида яна бир қутқарув гуруҳи вайроналар остидан 30 кунлик чақалоғи ва бувиси бор аёлни қутқариш мақсадида туннель қазди.
Мутахассислар вайроналар остида яна кўплаб қурбонлар борлигидан хавотирда. Туркия учун бу зилзила 1939 йилдан бери энг ҳалокатли бўлди. Қайта сайланмоқчи бўлган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған халқнинг норозилигига дуч келмоқда. Кўпчилик уни ва расмийларни жабрланганларга ёрдам кўрсатишдаги сустликда айбламоқда. Мухолифат ҳокимиятни зилзила зонасида қурилиш стандартларига риоя қилинмагани учун танқид қилди. Эрдўған бу айбловларни рад этяпти.
Умуман олганда, 6 февраль куни Туркияда 7,8 ва 7,6 магнитудали иккита зилзила натижасида мамлакатнинг ўн вилоятида 13 миллиондан ортиқ одам жабрланди. Ҳозирда табиий офат зонасида 238 мингдан ортиқ қутқарувчи ишламоқда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025