Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоҳирада Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари кенгаши биринчи йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ва Миср ишбилармонлар уюшмаси ижрочи директори Муҳаммад Юсуф ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат аввалида Ўзбекистон-Миср бизнес-форумида иштирок этадиган ишбилармонлар ва уларнинг фаолият йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Миср томони ушбу тадбирда 100 нафаргача мисрлик ишбилармонларни жалб этишга тайёр эканликларини маълум қилди.
Бизнес-форум доирасида В2В учрашувларини ташкил этиш ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият яратиши алоҳида таъкидланди.
Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини Қоҳира шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлари кенгаши ўртасидаги Ўзбек-Миср ишбилармонлари кенгашини тузиш тўғрисида битим лойиҳаси кўриб чиқилди ва имзолаш учун тасдиқланди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025