Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Свет» ва газ бўйича талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида белгиланади
Ўзэнергоинспекциянинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати белгиланмоқда.
Президент «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Бош прокуратура Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритади:
- электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш;
- «Ўзэнергоинспекция»нинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш (мансабдор шахсларга нисбатан) ваколатини белгилаш;
- «Ўзэнергоинспекция» томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.
Мавзуга оид
16:39 / 11.02.2025
«Ўзэнергоинспекция»га сутканинг исталган вақтида текширув ўтказиш ваколати берилди
21:38 / 26.12.2024
2024 йилда 1,4 триллион сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
18:59 / 23.08.2024
«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
10:46 / 09.07.2024