Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой собиқ ташқи ишлар вазирининг самолёти техник сабабларга кўра Тошкентга қўнди
15 февраль куни эрталаб Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси канцелярияси раҳбари ва собиқ ташқи ишлар вазири Ван И самолёти Европага йўл олди. Лайнер техник сабабларга кўра Тошкентга қўнди. Бахтиёр Саидов Ван И билан учрашиш учун аэропортга келди.
Бу ҳақда «Синхуа» хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Ван Ини кутиб олиш учун аэропортга келган.
Таъкидланишича, томонлар Хитой-Ўзбекистон дўстлигини юқори баҳоладилар, икки давлат ўртасида юқори даражадаги алоқалар бўйича келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашдилар.
«Улар икки давлат раҳбарларининг муҳим келишувларини биргаликда амалга ошириш, Хитой-Ўзбекистон кенг қамровли алоқалар ҳамда Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, минтақада тинчлик ва барқарорликни биргаликда ҳимоя қилишга бир овоздан келишиб олдилар», дейилади хабарда.
Хитой расмийси 14-22 февраль кунлари Франция, Италия, Венгрия ва Россияга ташриф буюришни, шунингдек, 17-19 февраль кунлари Германияда бўлиб ўтадиган 59-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этишни режалаштирган.
Ван И 9 йил давомида Хитой Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган ва 2023 йил январь ойидан Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссиясида иш бошлаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025