Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиздаги ҳабдан бошқа давлатларга ҳам юкларни етказиб бериш учун фойдаланиш бошланади
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармасининг (ҚБОКБ) катта маслаҳатчиси Франк Ремус билан учрашди.
Умумий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ҚБОКБ вакили Ўзбекистоннинг афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Термиз шаҳридаги Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика ҳаби орқали Афғонистонга юк ташиш имкониятини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шу муносабат билан, томонлар Ўзбекистон ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, нафақат Афғонистонга, балки дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам юкларни етказиб бериш учун барча зарур инфратузилмага эга Термиз шаҳридаги Халқаро ҳабдан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:11 / 16.12.2024