Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «свет» кўп ўчадиган туманлар электр тизимида аудит ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов Россиянинг Mering Engineering компанияси бош директори Михаил Нагайцев бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашди.
Учрашувда Тошкентдаги электр тармоқлари тизимида энерго аудит ўтказиш масаласи муҳокама этилди.
Бахтиёр Раҳмонов 2022-2023 йилнинг қиши, айниқса, январ ойида кузатилган аномал совуқ коммунал тизимларда қатор муаммоларни келтириб чиқарганини айтиб, минтақада қиш совуқ келиши қатори ёз жуда иссиқ бўлишига эътибор қаратди.
Шунингдек, коммунал тизимлар ноқулай об-ҳаво шароитида узилишларсиз ишлашга тайёр бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тизимли ишлар олиб борилаётгани, баъзи жойларга қўшимча газ қувурлари тортиш, қўшимча нимстанцияларни қуриш ва электр кабелларини тортиш режалаштирилганини айтиб ўтди.
Mering engineering’нинг энерго аудит бўйича катта тажрибасини таъкидлаб, аввало, пойтахт электр энергияси таъминотида кўп узилишлар кузатилган Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги электр тизимида энерго аудит ўтказишда, шу йўналишдаги бошқа ишларда ҳамкорлик юзасидан таклиф билдирди.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025