Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёда товар келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг электрон алмашуви жорий этилади
15-16 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Ready4Trade Марказий Осиё лойиҳаси доирасида ташкил этилган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларнинг электрон алмашуви бўйича минтақавий тадбир бўлиб ўтди.
Ready4Trade Марказий Осиё – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ва Халқаро савдо маркази томонидан турли мамлакатлардаги шериклар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилаётган тўрт йиллик лойиҳа. Лойиҳа минтақа мамлакатларида халқаро савдони рағбатлантириш орқали Марказий Осиёнинг умумий барқарор ва инклюзив иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишга қаратилган. Лойиҳанинг бенефициарлари ҳукуматлар, кичик ва ўрта корхоналар, хусусан, аёллар томонидан бошқарилаётган корхоналар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлардир.
Тадбирда савдо операцияларини рақамлаштириш ва қоғозсиз савдо тартибини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди. Бу, ўз навбатида, ташқи савдо тартиботларидан ўтишни тезлаштиришга ва чегарадан ўтишни осонлаштиришга ҳамда савдони ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Тадбир доирасида Халқаро савдо палатаси экспертлари Марказий Осиё давлатлари доирасида электрон сертификатлаштириш тизимларини ўзаро қўллаш тартибини жорий этиш ташаббуси трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш ва минтақавий даражадаги рақамли савдо экотизимининг яратишга кўмаклашишга қаратилганини ҳам таъкидлади.
Товар келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларнинг электрон алмашувини жорий этишдан мақсад чегараларда келиб чиқиш сертификатларини сўраш, қайта ишлаш, топшириш ва қабул қилиш самарадорлигини оширишдан иборат бўлиб, бу корхоналар томонидан чегарадан ўтиш жараёни ва экспорт тартиб-қоидаларига риоя қилиш учун зарур бўлган вақтни қисқартиради ва ушбу жараёнларнинг хавфсизлигини оширади.
Бундан ташқари, тизим мазкур ҳужжатларни чиқарувчи органлар ва ҳудудий божхона маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
15:03 / 01.05.2025
Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди
21:41 / 25.04.2025