Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мисрга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 феврал кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Миср муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025