Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Ўзбекистон ва яна уч давлат фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди
Полиция томонидан 15 киши қўлга олинди.
Россия пойтахтининг жануби-шарқидаги кафелардан бирида 15 киши иштирокида оммавий муштлашув бўлди, деб хабар берди «Мослента».
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 19 февралга ўтар кечаси Лублинская кўчасидаги муассасалардан бирида содир бўлган. Воқеа жойига етиб борган полиция ходимлари Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасидаги оғзаки айтишув оммавий муштлашувга айланганини аниқлаган.
Жанжал кафеда бошланган, муштлашув кўчада давом этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини қўлга олиб, воқеа сабабларини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб кетган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025