Ўзбекистон | 16:09 / 20.02.2023
8850
1 дақиқада ўқилади

Қўшма таълим дастурларида ўқиётган айрим талабаларнинг контракти тўлаб берилади

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, педагог тайёрловчи олийгоҳнинг қўшма таълим дастурида ўқиётган талаба ҳамкор хорижий ОТМда ўқиш даври учун тўлов-контрактини тўламайди, мазкур сумма давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бунда талабага 3 йил ишлаб бериш шарти қўйилади.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, бу жараёнда дастлаб қўшма таълим дастурларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган ва юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалар ўртасида танлов ўтказилади.

Сўнг танловда ғолиб бўлган талабалар билан исталган бўғиндаги давлат таълим ташкилотлари (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари)да камида уч йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилади.

 

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид