Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airports'нинг даромадлари 32 фоизга, экспорт тушумлари эса 8 фоизга ўсиши кутилмоқда
2022 йилда Ўзбекистон аэропортларига 28 та янги авиакомпания жалб қилиниб, парвозлар тармоғи 73 та йўналишга кенгайтирилди. Йўловчи ташиш ҳажми эса пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошиб, 7 млн 900 минг нафарни ташкил қилди. Эндиликда бу кўрсаткични 18 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. “Uzbekistan Airports” АЖ Kun.uzʼга ўтган йилнинг сарҳисоби ва 2023 йилги режаларини маълум қилди.
Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИCАО) маълумотларига кўра, 2022 йил охирига келиб глобал йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги вақт, 2019 йилга нисбатан 70 фоизга тикланган.
“Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраеванинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошиб, 7 млн 900 минг нафарни ташкил қилган. 2022 йилдаги кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 46 фоизга ошган.
Парвозлар частотаси ва йўналишлар сони кўпайиши ҳисобига 2022 йилда ички рейсларда 1 млн 700 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилиб, 2019 йилга нисбатан 30 фоизга, 2021 йилга нисбатан эса 82 фоизга кўпроқ натижага эришилган.
Қайд этилишича, 2023 йилда йўловчи ташиш ҳажмини 2022 йилга нисбатан 18 фоизга ошириш, 9 млн 290 минг кишига етказиш режалаштирилган.
“Бундай кўрсаткичларга янги резидент авиакомпаниялар (“Panorama Airways”, “Centrum Air”, “Air Самарқанд”, “Саёҳат Air”, “Семурғ”, “Silk Avia”) ташкил этиш ва уларнинг паркини 34 та самолётга кўпайтириш, шунингдек, янги 20 та хорижий авиакомпанияларни жалб этиш орқали эришилади”, – дейилади “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизматининг тақдим қилган маълумотида.
Жалб қилинган янги авиакомпаниялар ва бундан олинган даромадлар
2022 йилда аэропортларга 28 та янги авиакомпания жалб қилиниб, парвозлар тармоғи 73 та йўналишга кенгайтирилган.
Йўналишлар қуйидагича тақсимланган:
- МДҲ мамлакатларига – 47 %
- Яқин Шарқ мамлакатларига – 31 %
- Осиёга – 15 %
- Европа мамлакатларига – 7 %.
Маълумотларга кўра, юк ташуви бўйича ҳам кўрсаткичларнинг ўсиши кузатилмоқда. Ўтган йилда Ўзбекистон аэропортларида 80 минг 100 тонна юк ва почта жўнатмалари етказилган, бу эса 2019 йилга нисбатан 62 фоизга кўп дегани. 2023 йилда эса мазкур кўрсаткични, жумладан, Навоий аэропортини реконструкция қилишни якунлаш ва халқаро юк операторини жалб этиш ҳисобига 95 минг 300 тоннага (2022 йилга бориб 19 фоизга ўсиш) кўпайтириш режалаштирилган.
Янги авиакомпанияларни жалб этиш ва йўналишлар тармоғини кенгайтириш ҳисобига компаниянинг 2022 йилги даромадлари 2021 йилга нисбатан 44 фоизга, экспорт тушумлари эса 35 фоизга ошди. Таҳлилчиларига кўра, 2023 йилда даромадлар 32 фоизга, экспорт тушумлари 8 фоизга ўсиши кутилмоқда.
2022 йил учун бюджетга солиқ тўловлари 2021 йилга нисбатан 159 фоизга ошиб, 560 млрд 700 млн сўмни ташкил этди. 2023 йилда бюджет тушумларини 590 млрд 800 млн сўмга етказиш режалаштирилган.
Киритилган сармоя, харид қилинган техникалар ҳисоби
Компанияга кўра, 2022-2022 йилларда аэропортларни модернизация қилиш, ахборот технологияларини ривожлантириш ва “lowcoster” модели асосида ҳудудий авиаташувчини ташкил этиш мақсадида 2 трлн 115 млрд 100 млн сўм сармоя киритилган. 2023 йилда 2 трлн 394 млрд 800 млн сўм сармоя киритиш режалаштирилган.
“Uzbekistan Airports” аэропортларда эскирган махсус техникалар паркини босқичма-босқич янгиламоқда. 2021 йилда 5 млн 200 минг долларга 48 дона, 2022 йилда 14 млн 500 минг долларга 112 дона махсус техника харид қилинган. 2023 йилда 42 млн 700 минг доллар эвазига 199 дона махсус техникани янгилаш зарурати мавжуд.
Мавзуга оид
17:48 / 13.05.2025
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
20:31 / 20.03.2025
Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди
16:16 / 15.03.2025