Ўзбекистон | 09:04 / 24.02.2023
3730
1 дақиқада ўқилади

Хитой авиакомпанияси Гуанчжоудан Ўзбекистонга тўғридан тўғри қатновлар амалга оширмоқчи

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари China Southern Airlines авиакомпанияси бош директорининг ўринбосари Сиао Йонг билан музокара ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фото: Twitter / China Southern Airlines

Мулоқот чоғида Хитой компанияси вакилига Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва икки давлат ўртасида мавжуд савдо алоқалари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилгани баробаридаги сайёҳлик йўналишида ҳамкорлик, янги авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, туризм йўналишида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Жанубий Хитойдан сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган «Гуанчжоу-Тошкент-Гуанчжоу» ва «Гуанчжоу-Самарқанд-Гуанчжоу» йўналишларида ҳаво қатновларини амалга ошириш таклифи билдирилди.

China Southern Airlines компанияси бош директорининг ўринбосари Сиао Йонг компания ҳозирги кунда «Урумчи-Тошкент-Урумчи» йўналишида парвозларни  йўлга қўйганини ҳамда жорий йил ёз фаслидан бошлаб «Пекин-Тошкент-Пекин» авиақатновларини амалга ошириш режаси борлигини маълум қилди.

Мавзуга оид