Ўзбекистон | 19:25 / 25.02.2023
13233
1 дақиқада ўқилади

Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактаб ўқувчиларига тааллуқли эмас — вазирлик

Ижтимоий тармоқларда “Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин” деган хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу фейк эканини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериши билан боғлиқ хабар нотўғри талқин қилинган.

“Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга татбиқ этилмайди”, – дейилади вазирлик муносабатида.

Мавзуга оид