Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги хорижликларни сақлаш марказларида бўлган 47 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
Ўзбекистон Бош консуллиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ростов вилояти хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларидаги 47 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Улар 2022 йил 18 октябрь куни Ростов вилояти хавфсизлик хизмати бошқармаси ва ИИВ Бош бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор текширув тадбири натижасида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширишгани туфайли Ростов вилоятидаги “Дон” ва “Новочеркасск” хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларига жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош консулликнинг Россия томони билан олиб борган қатор музокаралари натижасида фуқароларни Ўзбекистонга чиқариб юборишга эришилди.
47 нафар мамлакат фуқаросига авиачипталар Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида харид қилинди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025