Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўка ва Оҳангаронда жойлашган манзил-колонияларда пилла етиштирилади
Президент “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат юқори сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, республика ипакчилик тармоғи корхоналарининг барқарор фаолият юритишини ҳамда ипакчилик тармоғини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, ипакчилик тармоғида илмий салоҳиятни ошириш ва тармоқ учун малакали кадрлар тайёрлашда йирик ипакчилик корхоналари ва замонавий лабораториялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қабул қилинди.
"Ўзбекипаксаноат" ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмалари иштирокчиларининг тегишинча Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шу жумладан уларнинг мол-мулкини баланс қийматида бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда 2023 йил баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Тошкент вилояти Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш амалиётини йўлга қўяди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун берилган ер участкалари атрофларига иҳота сифатида пилла хомашёси етиштиришда озуқа сифатида фойдаланиладиган тут дарахтларини экиш мажбуриятини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 360 кун этиб белгиланди.
Мавзуга оид
17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила
20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди
12:17 / 26.03.2025
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган
17:28 / 18.02.2025