Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади
"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнгача ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчиларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади. Мазкур рўйхат “Advice.uz” ҳуқуқий порталига жойлаштирилади.
2023/2024 ўқув йилидан “Махсус педагогика, дефектология” йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади. 2023/2024 ўқув йилида: абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлади; бунда видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилади. Ўқиётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.
Жорий йилда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари роботлаштирилган локомат мажмуаси ва бошқа замонавий реабилитация ускуналари билан таъминланади.
Қарорга кўра шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мавзуга оид
15:26 / 04.10.2023
“Фарзандим учун ҳамма нарсани ўрганишга тайёрман” – ногиронлиги бўлган шахслар учун медиалойиҳадан репортаж
08:03 / 31.07.2023
Ногиронлиги бор шахслар учун «Тўсиқсиз туризм» дастури амалга оширилади
14:17 / 14.07.2023
Ногиронлар бензин учун тўлаб келинган имтиёздан беш ойдан буён фойдалана олмаган. Сабаби ҳозирча номаълум
09:06 / 05.06.2023