Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 мингдан ортиқ украиналик болалар Россияга мажбуран олиб кетилган
Россия кучлари Донбасс, Запорижжя ва Херсон вилоятларидан 16 мингдан ортиқ болани Россияга мажбуран олиб кетди, деб маълум қилди Украина бош прокурори Андрей Костин Европа кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дуня Миятович билан учрашувда.
«Энг даҳшатли жиноятлардан бири украиналик болаларнинг Россия ва Беларусга мажбуран депортация қилинишидир. 2022 йилнинг май ойида Путин Донбасс, Запорижжя ва Херсондан бўлган болалар учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги фармонни имзолади», — деди у.
Костиннинг сўзларига кўра, Украина расмийлари ҳозиргача бор-йўғи 307 нафар болани қайтаришга муваффақ бўлган. Қолганларини қайтариш учун Киев халқаро ҳамжамият ёрдамига муҳтожлигини таъкидлади.
«Россияни тўхтатиб, инсон ҳуқуқларининг бу қўпол тарзда бузилиши учун жавобгарликка тортиш керак», деди Украина Бош прокурори.
Еврокомиссия Полша ва БМТ билан биргаликда украиналик болаларнинг депортациясига оид далилларни биргаликда йиғиш ташаббусини илгари сурмоқда, деб хабар берди DW нашрининг Брюсселдаги мухбири.
Босқин бошидан бери минглаб украиналик болалар Россия ҳарбийлари томонидан асраб олиш учун Россияга олиб кетилди, деди Европа комиссияси расмий вакили Дана Спинант брифингда.
«Украиналик болаларнинг ўғирланиши - катта ижтимоий муаммо, фожиа ва жиноят», дея таъкидлаб ўтди у.
Қўшма ташаббусдан кўзланган мақсад - мажбуран олиб чиқиб кетилган болаларни топиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш. Яқин кунларда Европа Комиссияси ташаббус ҳақида батафсилроқ маълумот бериши айтилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025