Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлаймиз». Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган ЖЧ-2023 юзасидан муносабат берди
Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган сиёсий вазият сабаб айрим интернет манбалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 30 апрель-14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳақида нохолис хабарлар тарқалмоқда, дея ёзади Ўзбекистон бокс федерацияси.
Ташкилотнинг маълум қилишича, Ўзбекистон мусобақани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақтда миллий жамоаларнинг халқаро турнирлардаги иштироки бўйича бугунги чекловлар бўлмаган.
«Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилади. Ўзбекистон томони мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган мамлакатларнинг қатнашиш ёки қатнашмаслигини белгилаш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон мусобақани ўтказувчи давлат ҳисобланади ва ташкилий масалалар билан шуғулланади.
Чемпионат қатнашчилари, терма жамоалар, спортчи ва мураббийлар, ҳакамларни рўйхатдан ўтказиш IBA томонидан амалга оширилади. Мамлакатимиз мусобақани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақтда терма жамоалар ёки спортчиларнинг халқаро турнирлардаги иштироки бўйича бугунги чекловлар йўқ эди.
Ўзбекистон халқаро спорт нормаларига риоя қилувчи давлат бўлиб, спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», - дея вазиятга ойдинлик киритган ташкилот.
Аввалроқ, АҚШ бокс федерацияси ортидан Чехия ва Ирландия ҳам мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Буюк Британия ва Канада ҳам шундай қарорга яқинлиги ҳақида маълум қилинганди. Бунга сабаб сифатида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёвнинг Россия президенти Владимир Путинга «яқинлиги» ва ташкилотнинг «Газпром»га «қарамлиги» кўрсатилган эди.
Бундан ташқари, IBA томонидан Россия ва Беларус бокс федерацияларига қўйилган санкцияларнинг юмшатилиши ҳам бунга асосий сабаб сифатида кўрсатиляпти.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025