Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Швейцариядан Leopard 2 танкларини сотиб олмоқчи
Харид қилинган Leopard’лар ёрдамида Германия Украинага танк етказиб берувчи мамлакатларда етишмовчиликни қоплашни режалаштирмоқда. Швейцария армияси Германия ҳукуматининг тегишли аризасини кўриб чиқишни бошлади.
Германия Швейцариядан ушбу давлатда сақланаётган Leopard 2 танкларини сотиб олмоқчи. Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек 23 февралдаги мактубида Швейцария иқтисодиёт вазири Виола Амҳерддан шартномани тасдиқлашни сўради, деб ёзади Швейцариянинг Blick газетаси жума, 3 март куни.
Германия ҳукуматининг режаларига кўра, 96 та фойдаланишдан чиқарилган Leopard 2 танклари немис ишлаб чиқарувчиси Rheinmetall’га қайтарилиши керак. Германия бу танклар Украинага танк етказиб берувчи ЕИ ва НАТО мамлакатлари арсеналидаги ускуналар етишмаслигини қоплайди деган фикрда, деб таъкидлайди Blick.
Нашр маълумотларига кўра, Швейцария армияси ўзида сақланаётган Leopard’ни Германияга сотиш масаласини дастлабки кўриб чиқишни бошлаган. Швейцария ҳарбий вакили Blick нашрига унинг армияси чекланган миқдордаги жанговар танкларни бериши мумкинлигини айтди, аммо ўз эҳтиёжлари учун 34 та танк керак.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025