Жаҳон | 11:27 / 03.03.2023
7478
2 дақиқада ўқилади

Шольц: Германия Қорабоғ можароси ҳудудида ўз миссиясини кенгайтиради

Германия Қорабоғ можароси ҳудудида вазиятни барқарорлаштириш учун Арманистоннинг чегарадош вилоятларига қўшимча кузатувчилар юборади. Бу ҳақда Олаф Шольц Берлинда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувдан сўнг маълум қилди. 

Фото: AP

Германия Қорабоғ можароси ҳудудида вазиятни барқарорлаштириш учун Арманистоннинг чегарадош вилоятларига қўшимча кузатувчилар юборади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц 2 март, пайшанба куни Берлинда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди. 

Пашинян билан қўшма матбуот анжуманида чиқиш қилган Шольц Арманистон ва Озарбойжон баҳслашаётган минтақадаги статус-кво беқарорлиги, гуманитар вазият эса «ўта тушкунлик»да қолаётганидан хавотир билдирди. Германия канцлери икки давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва Тоғли Қорабоғ аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тамойили асосида можарони ҳал қилиш учун «ҳаётий ечим» топишга чақирди. 

Шу билан бирга, Шольц Германия федерал полицияси ходими бошчилигидаги Тоғли Қорабоғдаги демаркация чизиғини кузатиш бўйича ЕИ миссиясидан «жуда фахрланишини» таъкидлади. Германия давлати раҳбари ушбу миссияни Германиядан кўпроқ кузатувчиларни жалб қилган ҳолда янада ривожлантириш истагида эканлигини билдирди. 

Тоғли Қорабоғ бўйича Арманистон ва Озарбойжон ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган тўқнашув бир неча бор тўлақонли ҳарбий ҳаракатларга айланиб кетган. 2022 йил сентябр ойида содир бўлган тўқнашувда, Боку ва Ереван олти ҳафта давомида ҳақиқий уруш олиб борган 2020 йилдан бери АҚШ воситачилигидаги сулҳга қадар ҳар икки томондан камида 286 киши ҳалок бўлди. Кейин 6500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорат қилган ҳудуднинг катта қисмини йўқотди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид